Тошкентда бирдан 5 та уйда ёнғин чиқди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида бирдан 5 та уйда ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин бўйича расмий маълумот берди.

Ёнғин кеча, 8 февраль куни соат 13:09 да Шайхонтоҳур тумани Дучор берк кўчасида юз берган. Оқибатда ушбу манзилнинг 14А-уй ҳудудидаги 5 та бир-бирига туташган уйлар зарар кўрган. 

Воқеа жойига шаҳар ФВБнинг 3та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:16 да етиб борган, ёнғин соат 13:30 да қуршаб олиниб, соат 14:18 да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғиндан 5 та уйнинг ички ва том қисмлари, жами 130 квадрат метр майдони зарарланган. 

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида уйнинг 360 квадрат метр ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

389

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг