Янгийўлда бир оиланинг 5 аъзосини ўлдирган қотил умрбодга қамалди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган қотил умрбод озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 28 ноябрь куни Тошкент вилоят судида З.С.га (эркак, 1995 йилда Наманган вилоятида туғилган) оид жиноят ишини биринчи инстанциясида кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинган.

Ушбу жиноят иши Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Б. Розиқов раислигида Жиноий-процессуал кодексининг 19-моддаси талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ З.С. Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а”, “в”, “ж”, “з”, “и” бандлари, 118-моддаси (Номусга тегиш) 1-қисми, 134-моддаси (Қабрни таҳқирлаш), 164-моддаси (Босқинчилик) 3-қисми “в”, “г” бандлари ва 173-моддаси  (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

“Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади”, дейилади хабарда.

 Воқеа қандай содир бўлган эди?

Жорий йилнинг 26 июль куни соат 06:19 ларда Янгийўл тумани Нурафшон кўчасида жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Хабарга асосан Янгийўл тумани ФВБ Ёнғин қутқарув қисми ўт ўчирувчилари воқеа жойига етиб борган ва келиб чиққан ёнғин бартараф этилган.

Хонадонни кўздан кечириш давомида 1991 йилда туғилган  эркак, 1999  йилда туғилган аёл, 2021 ва 2022 йилда туғилган болалар, 2018 йилда туғилган қизнинг мурдалари турли тан жароҳатлари билан топилган. Маълум қилинишича, вафот этганлар эр-хотин ва уларнинг  2 нафар фарзанди, 1 нафар қиз жияни бўлган.

Ушбу жиноятни содир этганликда гумонланаётган шахс процессуал тартибда ушланган. Дастлабки маълумотларга кўра, 29 ёшдаги гумонланувчи шахс марҳумнинг қариндоши ҳисобланиб, у ушбу жиноятни ўрталарида мавжуд бўлган қарз муносабати сабабли содир этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент қотил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made