Тошкентда бир нечта кўчалар кесишмаси 15 кунга ёпилади

Жамият

image

Пойтахт Тошкентнинг Миробод туманида жойлашган Тарас Шевченко кўчасига кесишган икки кўча 15 кунга ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Келтирилишича, мазкур ҳудудда “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши белгиланган. Хусусан, Тарас Шевченко кўчасининг Cаид Барака ва Фидокор кўчалари кесишмалари ҳудудидаги эскирган, диаметри 720 мм, узунлиги 448 метр магистраль иссиқлик қувурини янгисига алмаштириш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Шу сабабли эртага, 13 июль кунидан бошлаб Тарас Шевченко кўчасининг Cаид Барака ва Фидокор кўчалари кесишмалари 15 кун муддатга автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.

Ушбу муддатда юқорида қайд этилган манзилда қазиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади. Таъмирлаш ишлари якунига етгач, ҳаракатланиш қайта тикланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент кўча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг