Тошкентда бир неча фуқаролар ўзаро жанжаллашди
3-саҳифа
−
27 Март
12384Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ ўз муносабатини билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 27 март куни тахминан соат 16.00 ларда Тошкент шаҳри Яшнобод тумани, Фарғона йўли 3-берк кўчасида 5 нафар фуқаролар 1986 йилда туғилган Э.А. ва 1993 йилда туғилган Х.А. билан ўзаро жанжаллашиб кетгани аниқланган.
Жанжал оқибатида Э.А. ва Х.А.лар тан жароҳати олиб тиббиёт муассасасига мурожаат қилишган.
"Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжал 11-синф ўқувчисининг ўлими билан якунланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь