Бир кун ичида Тошкентдаги 2 корхонада ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
18 Сентябрь
3307Бугун, 18 сентябрь куни соат 10:01 да Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғин-қутқарув экипажлари манзилга соат 10:05 да етиб бориб, ёнғин соат 10:17 да қуршаб олиниб, соат 10:31 да батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 18 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин содир бўлганди.
LiveБарчаси