Тошкентда байрам мушакбозлиги снаряди одамлар устига тушди (видео)
Ўзбекистон
−
10 Май 2021 24090 1 дақиқа
Кеча, 9 май куни Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб байрамона салютлар вақтида Олмазор туманининг Зиё ва Шифонур кўчалари кесишмаси яқинига салютнинг ёнмай қолган қисми ерга тушиб кетган. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“Гувоҳларнинг айтишича, ёнаётган элемент ерга тушиб, сўнган”, дейилади вазирлик хабарида.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
Эслатиб ўтамиз, Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентдаги Ғалаба боғида байрам мушакбозлиги уюштирилганди.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь