Тошкентда байрам кунлари автобуслар ҳаракати тартиби маълум бўлди
Жамият
−
30 Декабрь 2020
7935“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2020 йил 22 декабрдаги 226-сонли “Янги йил байрами тантаналарини нишонлаш кунларида автобус йўналишлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига асосан, Янги йил байрами нишонланиши муносабати билан жорий йилнинг 31 декабрь, 2021 йил 1, 2, 3 январь кунлари жамоат транспортини ташкил этиш белгиланди.
Бунга кўра:
- 2020 йил 31 декабрь – иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида иш вақтининг тугаши 1 соатга узайтирилмоқда;
- 2021 йил 1 январь – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ишга чиқарилиши режалаштирилган;
- 2021 йил 2 январь – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган;
- 2021 йил 3 январь - якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатини давом эттириши белгилаб қўйилган.