Тошкентда байрам кунлари автобуслар ҳаракати тартиби маълум бўлди
Жамият
−
30 Декабрь 2020
7566“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2020 йил 22 декабрдаги 226-сонли “Янги йил байрами тантаналарини нишонлаш кунларида автобус йўналишлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига асосан, Янги йил байрами нишонланиши муносабати билан жорий йилнинг 31 декабрь, 2021 йил 1, 2, 3 январь кунлари жамоат транспортини ташкил этиш белгиланди.
Бунга кўра:
- 2020 йил 31 декабрь – иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида иш вақтининг тугаши 1 соатга узайтирилмоқда;
- 2021 йил 1 январь – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ишга чиқарилиши режалаштирилган;
- 2021 йил 2 январь – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган;
- 2021 йил 3 январь - якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатини давом эттириши белгилаб қўйилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023