Тошкентда айрим кўчалар 10 январгача ёпилади
Жамият
−
23 Декабрь 2019
4249Аввалроқ, жорий йилнинг 22 декабридан 2020 йилнинг 8 январигача Тошкентдаги 14 та жойда Янги йил байрам тадбирлари бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, шу муносабат билан 2019 йил 23 декабридан 2020 йил 10 январигача шаҳардаги айрим кўчалар қисман ёпилади:
• Буюк Турон кўчасининг Aлишер Навоий шоҳ кўчасидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган қисми;
• Мустақиллик шоҳ кўчасининг Aлишер Навоий шоҳ кўчасидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган қисми;
• Истиқлол кўчасининг Aмир Темур шоҳ кўчасидан Буюк Турон кўчасигача бўлган қисми;
• Зарафшон кўчасининг Мустақиллик шоҳ кўчасидан Истиқлол кўчасигача бўлган қисми.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь