Тошкентда аёлни ўғирлаб кетган шахслар кимлиги маълум бўлди

3-саҳифа

image

Аввалроқ “Сукут сақлама” лойиҳасининг Telegram каналида 2 нафар эркак кўчада бир қизни куч ишлатиб, ўғирлаб кетгани акс этган видео эълон қилинганди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, ушбу воқеа бугун, 24 ноябрь куни Учтепа тумани, 22-мавзедаги кўп қаватли уйлар олдида содир бўлган. 1992 йилда туғилган Д.Ш. отаси X.M. билан бирга Tracker автомашинасига турмуш ўртоғи – 2000 йилда туғилган М.A.ни ўтказиб, номаълум томонга олиб кетган.

Суриштирувларга кўра, M.A. қонуний турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчилиги сабабли 1 нафар фарзандини турмуш ўртоғига қолдириб, уйдан чиқиб, Тошкент шаҳрига кетиб қолган. Уни турмуш ўртоғи Д.Ш. қидириб, юқоридаги манзилдан топган. 

Шундан сўнг, уни Қашқадарё вилояти Косон туманидаги ўзининг уйига олиб борган.

Ҳозирда М.А. оила даврасида соғ-саломат экани аниқланган. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилмоқда. 

ИИББга кўра, M.A. ва унинг оиласи билан хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари ҳамда психологлар ишламоқда. Текширув якуни бўйича айбдор шахсларга қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2290

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг