Тошкентда аёл ёш боласини нега калтаклади?
Жамият
−
13 Октябрь 2023
10403Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Миробод туманидаги ЦУМ атрофида аёл фарзандини калтаклагани видеоси тарқалди. Унинг мурғак болага нисбатан қўпол муносабатда бўлгани жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди.
Жумладан, туман ҳокимлиги ҳам бу воқеага ўз муносабатини билдирди. Унга кўра, вазият васийлик ва ҳомийлик органи мутасадди ходимлари ва туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўрганилган.
“Аёл билан суҳбат натижасида маълум бўлишича, фарзандига қўпол муносабатда бўлган фуқаро асли Қашқадарё вилоятидан бўлиб, вақтинча Мирзо Улуғбек туманида рўйхатдан ўтган.
Аёл 13 октябр куни Миробод тумани “Ш.Рашидов” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Алик” номли суратхонага расмга тушиш учун келган.
Ўша пайтда у яқинларидан нохуш хабар эшитиб, асабий ҳолатда бўлгани туфайли фарзандининг хархашасига жавобан қўпол ҳаракат содир этган”, дейилади бу ҳақдаги хабарида.
Муносабатда айтилишича, аёл ушбу қилмишидан пушаймонлигини, бундай ҳолат авваллари бўлмаганини ва ҳолат бошқа такрорланмаслигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ФМБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари бошланган.
LiveБарчаси