Тошкентда аёл ўзини 4-қаватдан ташлаб, жонига қасд қилди
3-саҳифа
−
04 Ноябрь 2020
30351Кеча, 3 ноябрь куни Тошкентнинг Сергели туманида 39 ёшли аёл 4-қаватдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Бу кун” ахборот дастури лавҳасида хабар қилинди.
Ҳодиса соат 22:30 лар атрофида юз берган. Сергели-4 даҳасида кўп қаватли уйнинг 2-қаватида яшовчи 1981 йилда туғилган Г.С., ишдан қайтиб, уйига кирмасдан 4-қаватга чиққан ва деразадан ўзини пастга ташлаган.
Сергели тумани прокурори ўринбосари Жалолиддин Худойқуловнинг таъкидлашича, мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларни текшириш якуни бўйича қонуний қарор қабул қилинади
LiveБарчаси