Тошкентда аёл собиқ эрига 1,7 млрд сўм алимент тўлаб берди

Жамият

image

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида аёл 3 нафар фарзанди таъминоти учун собиқ эрига 1,7 миллиард сўм тўлади. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент туманида аёл 3, 4 ва 6 ёшли фарзандлари таъминоти учун 18 ёшгача бўлган алимент қарздорлигини тўлаш истагини билдирган. Аёл даволаниш учун чет элга чиқиши керак бўлган. Алиментдан қарздорлиги ва шу сабабли МИБ тақиқи бўлгани учун аёл даволанишга кета олмаган.

Уч нафар бола учун 2039 йилгача алимент тўлови 1 миллиард 748 миллион 902 сўм этиб ҳисобланган ва ушбу сумма ундирувчига топширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ота алимент учун 16 йиллик алиментни олдиндан тўлаб берганди. 2024 йилдан 2040 йилгача бўлган давр учун алимент миқдори ҳисобланганда, жами 818 миллион 895 минг 193 сўм миқдорида алимент миқдори вужудга келган. Қарздор ундирувчи фойдасига жами 818 миллион 895 минг 193 сўм эвазига 1 та уй, Spark автотранспорт воситаси ва 2 минг АҚШ доллари миқдорида алимент пулларини тўлаб берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти МИБ аёл алимент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made