Тошкентда аёл 50 минг долларга “ухлатилди”
Жамият
−
18 Октябрь 2019
5192Жорий йилнинг 16 октябрь куни Сергели тумани ИИО ФМБга 31 ёшли Александра К. мурожаат қилиб, жорий йилнинг июнь ойида унга 50 000 АҚШ долларини Қозоғистон Республикасида яшовчи танишларига етказишда ёрдам беришини ваъда қилган таниши 37 ёшли Артём Ц.га нисбатан чора кўришни сўради.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг маълум қилишича, Александра танишининг таклифига рози бўлиб, унга пулларни берган. Аммо Артём пулларни манзилга етказмасдан, эгасига ҳам қайтариб бермасдан ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси