Тошкентда аввал ҳам судланган наркосавдогар 26 минг долларлик гашиш билан ушланди

3-саҳифа

image

Тошкентда 1 килограммдан ортиқ гашишни 26 минг АҚШ долларига сотишга уринган, аввал ҳам гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят учун судланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Божхона ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида қўшни давлатдан олиб кирилган катта миқдордаги наркотик модда Тошкент шаҳрида мусодара қилинган.

Аниқланишича, Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс Яккасарой туманидаги меҳмонхоналардан бирида 1 килограмм 185 грамм гашишни шартли харидорга 26 минг АҚШ долларига сотишга келишган. У келишилган пулнинг 21 минг долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, наркотик моддани Сурхондарёдан Тошкентга у билан бирга олиб келган Cobalt автомобили ҳайдовчиси ҳам қўлга олинган. У Денов шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган шахс бўлиб, муқаддам ўғрилик билан боғлиқ жинояти учун судланган.

Ҳозирда қўлга олинган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида катта миқдордаги синтетик гиёҳвандлик воситаларини тарқатмоқчи бўлган шахслар қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг