Тошкентда автомобиль йўлида яланғоч чўмилган йигитга чора кўрилди

Жамият

image

Аввалроқ Тошкентда мактаб ўқувчиси йўл ўртасида чўмилгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат Мирзо Улуғбек туманида юз берганди.

Мирзо Улуғбек номидаги МАФИФИДУМ  мактабнинг ўқувчилари 17 ёшли Т.С. ва О.М. Буюк ипак йўли кўчасининг автомобиллар ҳаракати қисмида ҳаёти учун ҳавфли бўлган (тренд) ноодатий ҳаракатлар амалга оширган. 

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича комиссиясида ушбу ўқувчилар ҳаракатига қонуний чора кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-модданинг 1-қисмига асосан ҳар бир ўқувчининг ота-онаси жаримага тортилди.

Маълумот учун, мазкур модда бўйича ҳуқуқбузар БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жаримага тортилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

486

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг