Тошкентда автомашина рақамини сохталаштирган шахс қамалди
3-саҳифа
−
17 Июль
7567Тошкентда машҳур UZB серияли автомашина рақамини сохталаштирган шахс икки йилга қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 1989 йилда туғилган шахс ўзининг Gentra русумли автомашинасига UZB қалбаки рақамини ўрнатиб фойдаланиб келган. Фуқаро ушбу рақамларни Россия Федерациясидаги фирмаларнинг биридан буюртма асосида сотиб олган. Бундан ташқари, у жавобгарликдан қочиш мақсадида ЙПХ инспекторларига тегишли давлат идораси томонидан тасдиқланган UZB давлат рақамидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этган. Текширув жараёнида аниқланишича, ҳужжатни фуқаро ўзи сохталаштиргани аниқланган.
Текширув давомида айбланувчи яна бир нечта сохта рақамларни яшириб қўйгани аниқланган.
"Бу қилган ишимдан асосий мақсад – ҳавас. Ҳеч қандай жиноий, қабиҳ ният бўлмаган. Бундан пушаймонман”, дейди айбланувчи.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди уни Жиноят кодексининг 228-моддаси 1 ва 3-қисмлари (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни тайёрлаш, қалбакилаштириш, уларни сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан айбдор деб топди. Фуқаро икки йилга озодликдан маҳрум этилди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15