Тошкентда автокран ва юк машинаси тўқнашди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкентдаги “Bek to‘pi” савдо маркази рўпарасида автокран ҳамда VOLVO юк автомобили тўқнашди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 13 август куни соат 05:30 ларда, Чилонзор тумани, ТХАЙ кўчасида жойлашган “Bek to‘pi” савдо маркази рўпарасида ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Н.И. бошқарувидаги VOLVO русумли юк автомобили ҳамда ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган А.Ф. бошқарувидаги ZOOMLION русумли автокран иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада автокран ҳайдовчиси А.Ф.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ҳодиса жойида тирбандликларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

255

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг