Тошкентда автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти қисқарди

Жамият

image

Тошкентда автобусларни ҳаракатланиш оралиқ вақти 25-30 дақиқадан 10-12 дақиқага қисқармоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Президент топшириғига асосан, сўнгги уч кунда Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти тизимидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида тезкор чоралар амалга ошириляпти.

Жумладан, 16-17 декабрь кунлари пойтахтга 204 та автобуслар олиб келинган ва йўналишга чиқарилган. Бунинг натижасида йўналишдаги автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти 25-30 дақиқадан 10-12 дақиқага қисқаради.

Шаҳардаги 148 та йўналишнинг 34 таси муаммоли экани аниқланган. Барча йўналишларга 200 дан ортиқ қўшимча автобус жалб этилгач, 17 та йўналишдаги муаммо бартараф этилган, бироқ аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун яна 21 та  янги автобус йўналиши шакллантирилиши зарур.

Пойтахтнинг 8 та автобус паркларининг 1374 та транспорт воситалари тўлиқ техник кўрикдан ўтказилиб, улардан техник носоз ҳолатдаги 259 та автобуснинг 89 таси таъмирланган.

Шунингдек, ҳайдовчилар танқислигини бартараф этиш мақсадида 2425 нафар “D, E” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар рўйхати шакллантирилган, ҳозирга қадар уларнинг 140 нафардан ортиғи ишга қабул қилинган.

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев жамоат транспорти ҳайдовчиларининг ойлик маошини 2 баробарга ошириш бўйича топшириқ берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг