Автобус ҳайдовчиларининг маоши икки баробарга оширилади
Жамият
−
15 Декабрь 2022
5393Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жамоат транспорти ҳайдовчиларининг ойлик маошини 2 баробарга оширди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” ахборот хизмати маълум қилди.
“Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ автобус ҳайдовчилари жорий йилнинг декабр ойидан бошлаб камида 5-6 млн сўм миқдорида ойлик маоши олишади”, дейилади хабарда.
Жорий йилнинг 13 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Учтепа туманига бориб, Тошкентдаги 18-сон автобус саройи фаолияти билан танишди. Бу ерда давлат раҳбарига шаҳар кўчаларида тирбандликни камайтириш, жамоат транспорти хизматларини яхшилаш режалари тақдимот қилинган. Президент тизимни танқид қилиб, автобусларнинг сонини кўпайтириш кераклигини ва ҳайдовчиларнинг маоши оширилиши кераклигини айтган.
LiveБарчаси