Тошкентда автобусда пойга уюштирган “Шумахерлар” жаримага тортилди
Жамият
−
13 Декабрь 2020
12489Жорий йилнинг 11 декабрь куни соат 14:50 ларда “4–Автобус саройи” МЧЖ тасарруфидаги 38-сонли йўналишдаги автобус ҳайдовчиси ҳамда “12–Автобус саройи” МЧЖга бириктирилган 58-сонли йўналишдаги автобус ҳайдовчиси Шота Руставели кўчасида ким ўзарга харакатланиб, авария содир қилган.
Маълум қилинишича, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Йуловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бошқармаси ходимлари томонидан қоидабузар ҳайдовчилар аниқланган.
Йўловчилар хаётини хавф остига қўйгани ва авария ҳолатини содир этгани учун икки ҳайдовчига нисбатан жорий йилнинг 12 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1285 моддаси бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Мазкур моддага асосан, ҳайдовчиларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда пойга уюштирган яна бир бошқа автобус эгалари ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинганди.
LiveБарчаси