Тошкентда автобус йўлнинг ўртасидаги қудуққа тушиб кетди
Жамият
−
12 Сентябрь 2023
8305Кеча, 11 сентябрь куни пойтахт Тошкент шаҳрида ҳаракатланаётган автобуснинг ўрта ғилдираклари қудуққа тушиб кетди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча соат 21:35 ларда "12-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги King Long русумли автобуснинг ўрта ғилдираклари Янгиҳаёт тумани 1-мавзеда ҳаракатланаётган пайтида қудуққа тушиб кетган.
Келтирилишича, йўлнинг қатнов қисмида жойлашган қудуқнинг атрофи чўкиши оқибатида чуқурлик ҳосил бўлган ва автобуснинг ўрта ғилдираклари “колодец”га тушиб кетган. Маҳкамланган қудуқ қопқоғи автобуснинг уланган таг ва ўрта қисми (гармошка)га шикаст етказган.
“Автобусдаги йўловчиларга эса зарар етмаган. Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилганлигини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси