Тошкентда автобус ёниб кетди

Жамият

image

Жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 20:00 да "5-Автобус саройи” филиалига тегишли Mercedes-Benz русумли автобусда ёнғин чиқди. Ушбу ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ расмий маълумот берди.

Билдирилишича, давлат рақами 01|794 OJA бўлган автобус 2008 йилда ишлаб чиқарилган. Ёнғин 151-сонли "Чингелди" маҳалласидан Буюк Ипак йўли метро бекатигача ҳаракатланувчи автобусда юз берган. Воқеа вақтида транспортни 1969 йилда туғилган Р.А. исмли ҳайдовчи бошқараётган бўлган.

Автобус Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси Кимё институти биносига етганида автобуснинг юқори босимли ҳаво қувури ёрилган. Оқибатда қисқа туташув юзага келган. Ҳайдовчи томонидан тутунни ўчириш учун дастлабки чоралар кўрилишига қарамай, у алангага айланган. Шундан сўнг, воқеа жойига ФВВ Ёнғин қутқарув бўлинмаси тезкор гуруҳи чақирилиб, ёнғин бартараф этилган.

“Мазкур ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, автобуснинг двигатель қисмига зарар етган. Ҳозирда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг Ишлаб чиқариш техник бўлими ходимлари томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яшнобод тумани Махтумқули кўчасидаги бекатда 96-сонли автобус йўналишида ҳаракатланган Mercedes-Benz автобусида ёнғин содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Тошшаҳартрансхизмат автобус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made