Тошкентда автобус урилган бекат йўловчини босиб қолди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги бекатлардан бирида ўтирган йигит автобус келиб урилиши оқибатида бекат остида қолди. Бу ҳақда “Millar” дастурида хабар берилди.

Қайд этилишича, ҳолат 20 май куни соат 22:00 атрофида Қурилиш шаҳарчаси қаршисидаги Ўрикзор маркази бекатида содир бўлган. 27 ёшли йигит автобус кутаётган бўлган. Автобус келиб урилиши оқибатида унинг устига бекат темирлари тушиб кетган.

“Автобус кутиб ўтиргандим. Ҳайдовчи ухлаб қолиб, бекатни бузиб ўтиб кетди. Худо бир асради. Фақат бош ёрилди. Тўғриси, ким ёрдам кўрсатгани эсимда йўқ. Бекат тагидан эмаклаб чиқиб олдим. Болалар келди, қонларни артишди, сув беришди, чеккага ўтқазиб қўйишди ва тез тиббий ёрдам чақиришди”, дейди жабрланувчи йигит.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 апрель куни Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ва уч нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлганди. Cobalt машинаси йўл юзасидаги сунъий чуқурга тушиши оқибатида ғилдираклари ёрилиб, ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва автомашина йўл четидаги ариққа ағдарилиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент автобус Учтепа бекат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг