Тошкентда автобус Spark билан тўқнашди
3-саҳифа
−
11 Август 2023
3750Бугун, 10 август куни пойтахт Тошкентнинг Учтепа туманида автобус ва енгил русумдаги машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 10 август куни соат 16:20 ларда Учтепа тумани ТХАЙ - Пойгоҳ кўчалари кесишмасида 1963 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги Yutong автобуси ҳамда 1989 йилда туғилган Р.Б.га тегишли Spark машиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
“ЙТҲ оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 июнь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида ISUZU русумли автобус ва Lacetti автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этган эди.