Тошкентда автобус икки енгил автомобиль устига ағанаб кетди
Жамият
−
18 Октябрь 2021
6564Жорий йилнинг 15 октябрь куни Тошкентда автобус ва икки енгил автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Isuzu Lacetti ва Matiz устига ағаниб кетган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ЙТҲ пойтахтнинг Яшнобод тумани Фарғона йўлида юз берган. 1999 йилда туғилган ҳайдовчи А.Х. бошқарувидаги Lacetti ҳамда 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Ў.Ў. бошқарувидаги Isuzu автобуси ва 1971 йилда туғилган ҳайдовчи А.С. бошқарувидаги Matiz иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Хабарга кўра, тўқнашув оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойи бошида Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида Nexia автомобиллари бошқарувни йўқотиб, ағанаб кетган. Ўшанда машиналардан бирининг ҳайдовчиси вафот этган.
LiveБарчаси