Тошкентда автобус бекатларидан дўконлар олиб ташланиши мумкин
Жамият
−
12 Декабрь 2020
9365Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги автобус оралиқ бекатларини намунавий дизайнини ишлаб чиқди. Ҳокимлик автобус бекатларида савдо дўконлари ўрнатмасликни режалаштирган. Шаҳар маъмуриятининг “Тошкент шаҳрида наъмунавий дизайн асосида автобус оралиқ бекатларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинган.
Ҳоким қарорининг лойиҳасига кўра, автобус бекатларига ягона лойиҳага мос келмайдиган конструкциялар ўрнатилса, ерни ижарага бериш ҳуқуқи бекор қилинади. Бундан ташқари, автобус бекатининг ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши мумкин. Бу ҳолда ижарага олувчи камида 30 кун олдин ёзма равишда огоҳлантирилиши керак.
Ҳокимлик ишлаб чиққан концепцияда бекатларда савдо дўконлари ўрнатиш мўлжалланмаган. Улар қуйидагидек бўлади:
Талабгорга автобус оралиқ бекатлари жойлаштириладиган ер участкаларини ижарага бериш қуйидаги талаблар асосида амалга оширилади:
а) автобус оралиқ бекатларини белгиланган меъёрларга мос бўлган наъмунавий дизайн асосида қуриш;
б) Талабгор томонидан автобус оралиқ бекатидан фойдаланиш даврида:
• аҳоли учун бепул интернет тармоғи (WI-FI);
• автобуслар қатнов жадвали ва келиш вақтини кўрсатувчи электрон табло;
• кузатув камераси (маълумотларни сақлаш хотирасига эга бўлган);
• миллий ҳунармандчилик ёки замонавий дизайндаги ўриндиқлар;
• чиқиндиларни ташлаш қутилари;
• мобил қурилмалар қувватлаш манбаи;
• имконияти чекланган шахслар учун махсус пандус ўрнатилиши керак бўлади.
Қуйидаги ҳолларда автобус оралиқ бекатларини ижарага бериш рад этилиши мумкин:
• автобус оралиқ бекатларини ижарага бериш учун таклифга илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги;
• автобус оралиқ бекатларини ижарага бериш режалаштирилган жой қурилиш, санитария, ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига номувофиқлиги;
• тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги;
• агар автобус оралиқ бекатларини ижарага бериш режалаштирилган ер участкаси бўйича бошқа лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган бўлса.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь