Тошкентда “авария” сабаб учта туман иссиқлик таъминотисиз қолди
Жамият
−
12 Ноябрь 2021 7079 1 дақиқа
Бугун, 12 ноябрь куни Тошкентнинг Юнусобод туманидаги 4-Иссиқлик марказининг электр энергияси таъминотида носозлик рўй берди. Оқибатда қозонхонадан иссиқ сув ва иссиқлик узатиш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Тошиссиққуввати”ДУК маълум қилди.
Қайд этилишича, носозлик оқибатида Юнусобод туманида тўлиқ, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида эса қисман иссиқ сув ва иссиқлик таъминотида узилиш кузатилмоқда.
Айни пайтда Иссиқлик марказида юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
“Мутасаддилар соат 17:00 гача иссиқ сув ва кечки 24:00 га қадар иссиқлик таъминоти тўлиқ тикланишини маълум қилдилар.
“Тошиссиққуввати”ДУК ноқулайликлар учун узр сўрайди”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь