Тошкентда “Артел”га қарашли корхонада ёнғин чиқди

Жамият 11829
image

Бугун, 27 ноябрь куни соат чамаси 12:00 да Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган “Техноконтинентал” МЧЖ корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган сиқилган газнинг сизиб чиқиши натижасида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Натижада воқеа жойида ишлаётган корхона ходимларидан бир гуруҳи термик жароҳат олган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб боргунига қадар корхона ходимларнинг саъй-ҳаракатлари билан ёнғин бартараф этилган.

Жароҳат олган ходимлар зудлик билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказига жойлаштирилган. Улар шифокорлар назоратига олиниб, беморларга тез ва малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Айни пайтда ҳодиса рўй берган жойда вазиятни ўрганиш ва бартараф этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари бошчилигида тузилган республика ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда.

Корпоратив ахборот ягона портали келтирилган маълумотларга кўра, "Techno Continental" МЧЖ корхонасининг манзилида "Артел" бренди остида техникалар ишлаб чиқарувчи завод жойлашган. Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри маълумотларида эса, мазкур МЧЖ таъсисчилари сифатида Artel Electronics (62,5 фоиз) ва Ilk Sabah Insaat Anonim Sirketi (37,5 фоиз) кўрсатиб ўтилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 398
Рейтинг: 3
Теглар
t
×