Тошкентда 9 ёшли бола операция вақтида вафот этди
3-саҳифа
−
26 Август 10040 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги хусусий клиникага бурун операцияси учун борган 9 ёшли бола вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.
Унинг билдиришича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан текшириш харакатлари олиб борилмоқда.
“Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейди Шамсутдинов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида бурун операциясига кирган 16 ёшли қиз шифохонада вафот этганди. Марҳуманинг онаси шифокорлар қизининг юраги операцияни кўтара олмагини айтганини, лекин фарзандининг соғлом бўлганини билдирган. Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
Live
Барчаси