Тошкентда 77 яшар эркак ўзини 9-қаватдан ташлаб юборди
Жамият
−
15 Июль 2020
26335Тошкент шаҳрида 1943 йилда туғилган фуқаро ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Дастлабки суриштирув ишлари натижаларига кўра, Шайхонтоҳур тумани Шайхонтоҳур маҳалласида яшовчи эркак уйнинг тўққизинчи қават деразасидан ўзини ерга ташлаб юборган.
Аниқланишича, ушбу фуқаро 3 марта неврохирургия бўлими жарроҳлик бўлимида даволаниб чиққан.
Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.