Тошкентда 70 минг долларлик шахмат турнири ўтказилади
Спорт
−
27 Март 2023
3598Бугун, 27 март куни Тошкент шаҳрида шахмат бўйича “XVII жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов” халқаро турнири бошланади.
Мусобақада 9 давлатдан 20 нафар кучли шахматчи иштирок этади. Иштирокчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун дона суради. Кўпгина жаҳон шахмати юлдузлари, жумладан, россиялик Александр Грисчук, озарбайжонлик Шахриёр Мамадиёров ва нидерландиялик Ван Форест ҳам чемпионатда ўз имкониятларини синовдан ўтказади. Турнирда Рустам Қосимжоновнинг ўзи ҳам иштирок этади.
Шунингдек, “Masters” гуруҳида ўзбекистонлик шахматчилардан Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров ва Жаҳонгир Воҳидов ҳам рўйхатдан ўтган.
Мусобақа соврин жамғармаси 70 минг АҚШ долларини ташкил этади. Баҳслар 30 мартга қадар давом этади.