Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган 55 ёшли эркак ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида 7 яшар қизга подьездда тегажоғлик қилган эркак қидирилаётгани ҳақида хабар берилганди. Гумонланувчи эркак қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.

Жорий йилнинг 7 июнь куни тахминан соат 17:00 ларда 1968 йилда туғилган фуқаро Х.А. Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагида 2015 йилда туғилган Л.С.га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2 нафар блогер йигит бир қизга метрода шилқимлик қилганди. Кейинчалик уларга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент тегажоғлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг