Тошкентда 7 машина иштирокида катта ЙТҲ содир бўлди

Жамият

Кеча, 25 июнь куни соат тахминан 12:00да Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Howo русумидаги юк машинасининг 32 ёшли ҳайдовчиси Т.Т. “Бунёдкор” кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва 6 та автомобил: Matiz  (33 ёшли Э.Р. бошқарувидаги), Cobalt (26 ёшли А.Э.), Lacetti (61 ёшли А.А.), Cpark (35 ёшли Ж.Т.), Matiz (29 ёшли Ш.А.), Matiz  (23 ёшли Ш.А.) билан тўқнашув содир этган. 

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида ҳайдовчилар жароҳатланмаган.

Йўл бўйида кетаётган пиёда 21 ёшли С.Т. автомобилларнинг биридан учиб кетган бутловчи қисм зарбидан жароҳат олган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Воқеанинг дастлабки сабаби: юк машинаси ҳайдовчиси бошқарув вақтида ухлаб қолган. ЙТҲнинг аниқ тафсилотлари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ ИИББ

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг