Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузга чўкди, 2 нафари ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида ўз уйида қаровсиз қолдирилган 7 нафар бола ҳовузга чўкиб кетди. Улардан 2 нафари вафот этди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.

Қайд этилишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг болалар бўлимига 7 нафар бола оғир ҳолатда олиб борилган. Улардан 2 нафари шифохонага етиб боргунча вафот этган, 5 нафари жонлантириш бўлимига ётқизилган. Болаларнинг ҳаммаси кома ҳолатида бўлган. Баъзиларига 3 кун, баъзиларига 1 ҳафта давомида сунъий нафас бериш аппарати уланган. Ҳозирда улардан 3 нафари ўзига келиб, палатага ўтказилган бўлса, 2 нафари оғир аҳволда жонлантириш бўлимида қолмоқда. Болаларнинг бирига 40 дақиқа муолажа қилингач, юраги уришни бошлаган.

Марказ шифокорининг айтишича, улар узоқ муддат комада қолгани боис яшаб кетиш эҳтимоли камроқ. Агар шундай бўлган тақдирда ҳам болалар ногирон бўлиб қолиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида 9 ёшли икки бола фермернинг суғориш учун мўлжалланган сунъий ҳовузига тушиши оқибатида ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ҳовуз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг