Тошкентда 7 бола ҳовузда чўкди. Прокуратура текширув ўтказмоқда

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида ўз уйида қаровсиз қолдирилган 7 нафар бола ҳовузга чўкиб кетгани, улардан 2 нафари вафот этгани хабар қилинганди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура қўшимча маълумот берди.

Билдирилишича, мазкур ҳолатлар прокуратура органлари томонидан ўрганилди. Аниқланишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жорий йилнинг 12 май кунидан 10 июль кунига қадар Тошкент шаҳрининг турли ҳудудлардаги яшаш манзилларидан 7 нафар вояга етмаган болани чўкиши билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушган. Шундан 4 нафар вояга етмаган болага даволанишдан сўнг яшаш манзилларига рухсат берилган, 2 нафар вояга етмаган бола даволанмоқда, шундан 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Шунингдек, 1 нафар бола қаровсиз қолганлиги оқибатида хонадонда мавжуд бўлган бассейнга тушиб кетиши оқибатида вафот этган. Вояга етмаган бола тиббий муассасага олиб борилган вақтда унда биологик ўлим қайд этилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида 9 ёшли икки бола фермернинг суғориш учун мўлжалланган сунъий ҳовузига тушиши оқибатида ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ҳовуз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг