Тошкентда 65 ёшли пиёда ЙТҲ қурбони бўлди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Кеча, 22 июль куни Тошкентнинг Яшнобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 65 ёшли эркак вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

ЙТҲ тахминан соат 00:30 да Яшнобод тумани Қорасув кўчасида юз берган. 1999 йилда туғилган Хожиакбар Л. ишончнома асосида Matiz русумли автомобилни бошқариш давомида йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда – 1956 йилда туғилган Шавкат Б.ни уриб юборган.

Оқибатда пиёда воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. 

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made