Тошкентда 65 ёшли пиёда ЙТҲ қурбони бўлди
3-саҳифа
−
23 Июль 2021
3979Кеча, 22 июль куни Тошкентнинг Яшнобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 65 ёшли эркак вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
ЙТҲ тахминан соат 00:30 да Яшнобод тумани Қорасув кўчасида юз берган. 1999 йилда туғилган Хожиакбар Л. ишончнома асосида Matiz русумли автомобилни бошқариш давомида йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда – 1956 йилда туғилган Шавкат Б.ни уриб юборган.
Оқибатда пиёда воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023