Сурхондарёда даҳшатли ЙТҲ: аёллар ва болалар ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
23 Апрель
1609421 апрель куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган болалар ва аёллар ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 17:30 лар чамасида Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани "Инкабод" МФЙ ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўлининг 7 км да 1974 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Damas русумли автомашина ЙТҲга учраган. Бунга ҳайдовчининг одам ташиш қоидаларига амал қилмай 8 нафар йўловчи билан туман маркази томон бир неча километр тик нишабликда ҳаракатланиши оқибатида юзага келган транспорт воситасининг тормоз тизимидаги носозлик сабаб бўлган.
Маълум бўлишича, у йўлнинг хавфли бурилиш қисмига етиб келгач, бошқарувни йўқотиб йўлдан чиқиб кетиб, шу яқин атрофдаги ҳовли уйларнинг молхонасига бориб урилган.
"Автомашина салонида бўлган уч нафар вояга етмаган болалар ва 3 нафар аёллар вафот этган, ҳайдовчи оғир тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган", дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Бойсун тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
LiveБарчаси