Тошкентда 64 яшар аёл коронавирус қурбони бўлди
Жамият
−
27 Июль 2020
4942Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим ҳолатлари 120 тадан ошди. Навбатдаги ҳолат Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида қайд этилди.
64 ёшли А.А. (аёл)да жорий йил 17 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши ҳамда икки томонлама пневмония ташхиси билан Вирусология ИТИ клиникасига ётқизилган.
Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги ва ўпка шиши асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллиги ва семизликнинг 3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Мутахассислар томонидан реанимацион чоралар кўрилганига қарамай, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь