Тошкентда 62 ёшли чол қизлар ётоқхонасининг олдида томоша кўрсатди (видео)
Жамият
−
27 Май 2023
36282Ижтимоий тармоқларда шахси номаълум эркак олийгоҳнинг ёнида жойлашган қизлар ётоқхонаси олдида беҳаё ҳаракатлар қилгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати изоҳ берди.
Муносабатга кўра, жорий йилнинг 24 май куни тахминан соат 15:00 ларда Учтепа туманида жойлашган олийгоҳлардан бирининг қизлар учун мўлжалланган ётоқхонаси олдида, 1961 йилда туғилган З.Э. уятсиз ҳаракатлар қилиб, майда безорилик содир этган. Шундан сўнг ушбу фуқаро ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро З.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан баённома расмийлаштирилган. Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди томонидан унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси