Тошкентда 5 минг долларга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳрида фуқарони 5 минг АҚШ доллари эвазига институтга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.У. фуқаро Х.нинг ишончига кириб, уни 5 минг АҚШ доллари эвазига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда бериб, шундан 1000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг