Тошкентда тўртта машина тўқнашди
3-саҳифа
−
20 Январь 2021
8703Тошкентнинг Яккасарой тумани Кичик ҳалқа йўлида тўртта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса Lacetti йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиши натижасида юз берган. Lacetti Toyota Camry билан тўқнашган, ундан кейин Matiz ҳамда Mazda’га урилган.
Ҳодиса натижасида Matiz, Toyota Camry ҳайдовчилари ва йўловчилари – унинг рафиқаси ва вояга етмаган фарзанди жароҳат олган. Жароҳатланганлар тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
Аввалроқ, Тошкентда автобус пиёдани уриб юбориши натижасида жабрланувчи ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023