Тошкентда 38 ёшли эркак ўзини шийпонга осиб қўйди

3-саҳифа

image

Бугун, 30 апрель куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида 38 ёшли эркак ўзини шийпонга осиб қўйди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Унинг билдиришича, Бектемир туманида яшаб келган 1987 йилда туғилган фуқаро В.Ц.Б. Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган Тошкент-Оҳангарон магистрал йўлининг Оҳангарон йўналиши чап томонида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси қаршисидаги ёзги шийпонга ўзини осиб, жонига қасд қилган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Марҳумнинг ўз жонига қасд қилиш сабабларига аниқлик киритиш мақсадида текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода кетма-кет икки кун Бухоро давлат техника университетининг 1- ва 2-босқич талабалари ўзини осган эди. 2-босқич талабаси Instagram'даги саҳифасига 27-28 апрель кунлари 3 маротаба ўз жонига қасд қилиш мазмунидаги лавҳаларни жойлагани аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Юқори Чирчиқ шийпон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг