Тошкентда 31 ёшли эркакни поезд уриб юборди
3-саҳифа
−
12 Март
5205Тошкент вилоятида темирйўл рельси устидан ўтаётган 31 ёшли эркакни поезд уриб юборди. Бу ҳақда “Миллар” дастури хабар қилди.
Маълум бўлишича, фуқаро темирйўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётганида уни йўловчи поезд уриб юборган. Фуқаро воқеа жойида вафот этган. Терговга қадар текширув ишлари давомида фуқаро спиртли ичимлик ичгани аниқланган.
Марҳумнинг онаси ўғли бир кун олдин фарзандли бўлганини, аёлини туғуруқхонадан олиб чиқиш учун тайёргарлик кўриш мақсадида уйидан чиқиб кетганлигини айтган.
“Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент транспорт прокуратураси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 31 январь куни Сурхондарё вилоятида поезд Gentra машинасини уриб юбориши оқибатида бир оиланинг 5 нафар аъзоси ҳалок бўлганди.
Жавоҳир Йўлдашов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь