Тошкентда 30 дан ортиқ давлат вакиллари иштирокида конференция бўлиб ўтади
Жамият
−
08 Февраль 2019
5818Жорий йилнинг 19-20 февраль кунлари Тошкентда "Марказий Осиёда ўзаро уйғунлик: таҳдидлар ва янги имкониятлар" мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов маълум қилди.
Конференциянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қутлов нутқини сўзлаши кутилмоқда. Конференция давлат раҳбари томонидан белгиланган Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларини амалга ошириш доирасида ўтказилмоқда.
Конференция Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази томонидан ташкил этилмоқда.
Форумга Афғонистон, АҚШ, Бельгия, Буюк Британия, Дания, Эрон, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Исроил, Испания, Италия, Қозоғистон, Канада, Миср, Хитой, Қувайт, Озарбайжон, Қирғизистон, Латвия, Малайзия, Нидерландия, Покистон, Польша, Россия, Саудия Арабистони, Таиланд, Туркия, Венгрия, Украина, Финляндия, Франция, Швеция, Япония таҳлилий марказларнинг 100 дан ортиқ вакиллари таклиф этилган. Улар минтақавий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва хавфсизлик, савдо, транспорт, сувдан фойдаланиш, таълим ва илм-фан соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.
Тадбирда Европа Иттифоқи, Шимолий кенгаш, Америка давлатлари ташкилоти, Арктика маслаҳатлашув кенгаши минтақавий тузилмалари, шунингдек, Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти, Европа инвестицион банки ва бошқа халқаро молия институтлари вакиллари ҳам иштирок этади.
LiveБарчаси