Тошкентда 3 ёшли эгизаклар коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида 18 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Улар орасида 3 ёшли эгизак бор. Бу ҳақда бугун,18 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

"Бугун пойтахтдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди", дейилади хабарда.

Таъкидланишича, соғайганларнинг 10 нафари эркак, 8 нафари аёллардир. Уларнинг 15 нафари чет элдан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 6 нафари Самарқанд вилоятидан, 3 нафардан Тошкент ва Қашқадарё вилоятларидан, 1 нафардан Тошкент шаҳри ва Фарғона, Хоразм вилоятларидан, 3 нафари эса Тожикистон Республикасидан. Беморлар орасида энг ёши каттаси 66 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 3 ёшли эгизаклардир. 

Маълумот учун, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 733 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 751 нафарга етди.  Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2293 нафарни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозиргача коронавирус юқтирганлар сони 2779 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 13 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг