Тошкентда 3 машина иштирокида ЙТҲ бўлди. Пиёда вафот этди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида бугун, 21 январь куни 3 та автомобиль иштирокида йўл-траспорт ҳодисаси содир бўлди ва оқибатда бир пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.  

Қайд этилишича, соат 09:40 ларда Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак йўли кўчасида ҳайдовчи 1965 йилда туғилган О.С. ГАЗ-32221 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда 1993 йилда туғилган Д.Т.ни уриб юборган. Сўнгра у руль бошқарувини йўқотиб, ҳайдовчи 1990 йилда туғилган З.З. бошқарувидаги BYD русумли автомашинасига тўқнашган. Тўқнашув зарбидан сўнг BYD автомашинаси 1954 йилда туғилган ҳайдовчи  Р.Т. бошқарувидаги Matiz русумли автомашинаси билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари  оқибатида воқеа жойида вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида Damas уриб юборган икки йўловчи ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг