Тошкентда 3-курсга ўқишга киритишни ваъда қилган шахслар ушланди (видео)
Local
−
20:43 789 2 minutes
Тошкентда фуқарони Россияда икки йил ўқигани ҳақидаги сохта ҳужжатлар асосида хусусий олийгоҳнинг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 8 минг доллар талаб қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида 1997 йилда Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида туғилган, ҳозирда Тошкент шаҳрида яшовчи шахс фуқаронинг ишончига кириб, танишлари орқали уни Россиядаги олий таълим муассасаларидан бирида икки йил таҳсил олгани ҳақидаги сохта ҳужжатлар асосида пойтахтдаги хусусий олийгоҳнинг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Бунинг эвазига у 8 минг доллар талаб қилган ва 7500 долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу пулни олган, 1993 йилда туғилган ва Самарқанд вилояти Иштихон туманида доимий рўйхатда туриб, Тошкент шаҳрида вақтинча яшовчи фуқаро ҳам қўлга олинган.
Терговга қадар текширув давомида мазкур ноқонуний ишга Яшнобод тумани ИИО ФМБ инспектор-психологи ҳам алоқадор экани аниқланган. Тезкор тадбир давомида инспектор-психолог ҳам 7500 долларни олаётган вақтида ушланган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 26 млн сўм олган шахс ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

Live
All