Тошкентда 3 кун метродан фойдаланиш бепул бўлади
Local
−
30 August 2020 8953 1 minute
Тошкент метрополитенида ҳаракатланиш 31 август ҳамда 1,2 сентябр кунлари бепул бўлади. Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг хабар беришича, Мустақиллик байрами муносабати билан шундай қарорга келинган.
“Тўйга тўёна билан деганларидек, “Тошкент метрополитени” УК ҳам байрам кунлари йўловчилар учун муносиб туҳфа ҳозирлади. Жумладан, байрам кунлари, яъни 31 август ҳамда 1,2 сентябр кунлари юртдошларимиз жамоат транспорти гултожи бўлган метродан бепул фойдаланишлари мумкин”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугундан Тошкент метрополитени янги ерусти ҳалқа йўлининг “Дўстлик-2” бекатидан “Қўйлиқ” бекатигача бўлган қисмида ҳаракат қўйлга қўйилди.
Live
All